Ўзбекистон: Қанча пул ўзлаштирилди ё ноқонуний сарфланди? - BBC News O'zbekiston Yangiliklar Byudjet

BBC News O'zbek янгиликлар каналига хуш келибсиз!

Ўзбекистон Молия вазирлиги чиқарган ҳисоботга кўра, 2020 йилда давлат бюджетидан ажратилган 246 миллиард сўмдан мақсадли фойдаланилмаган. Бу тахминан 23,5 миллион доллар дегани. Вазирликнинг молиявий назорат департаменти олиб борган текширувларга кўра, бу маблағ бюджет интизомини бузиш, пул ва товар-моддий бойликлар камомадини амалга ошириш, пулни ўзлаштириш ва бошқа асоссиз харажатлар орқали сарфланган.

Маҳаллий бюджетлар маблағларини мақсадли сарфланиши юзасидан ўтказилган назорат тадбирларида жами 175,3 млрд.сўм миқдорида қонун бузилиши ҳолатлари ва бошқа хато-камчиликлар аниқланган.

Вилоятлар орасида энг кўп ноқонуний ва асоссиз сарфланган пул Қашқадарё вилоятига тўғри келган - 26,1 млрд.сўм.

Пойтахт Тошкент шаҳрининг ўзида бу харажат 13,8 миллиард сўмни ташкил қилган.

#bbcuzbek Ўзбекистон, Марказий Осиё ва дунё бўйлаб юзлаб мухбирларимиздан келадиган видео янгиликлар ҳар куни мана шу каналда. Нафақат янгиликлар, балки қизиқарли воқеалар, санъат, мусиқа, маданият ва тарих ҳақида бетакрор видео фильмлар учун ҳам каналимизга аъзо бўлинг - https://www.youtube.com/user/bbcuzbek

Вебсаҳифамиз - bbcuzbek.com

Facebook: https://www.facebook.com/bbcnewsuzbek

OK.RU: https://ok.ru/bbcuzbek

Instagram: https://www.instagram.com/bbcuzbek/

Telegram: https://t.me/bbcuzbek

BBC News O'zbek - BBC News O'zbek tilida, onlayn, TV va ijtimoiy tarmoqlarda

Узбекистан - Uzbekistan - O'zbekiston - Узбекистон

Keyword most popular